DataLife Engine / Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартиби ҳақида

Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартиби ҳақида

Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартиби ҳақида Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарар давлат томонидан қопланади. Хусусан, Президент томонидан 29.03.2022 йилда «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-761-сонли Қонун имзоланди. Унга кўра, Фуқаролик кодексига киритилган қўшимчага мувофиқ, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суд томонидан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида фуқарога етказилган зарар давлат томонидан тўла ҳажмда қопланади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 991-моддасининг биринчи қисми «қонунга хилоф тарзда бериш» деган сўзлардан кейин «шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш» деган сўзлар билан тўлдирилди. Эндиликда, қайд қилинган моддага кўра қонунга хилоф тарзда ҳукм этиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф қўлланиш, қамоқ тариқасидаги маъмурий жазони қонунга хилоф тарзда бериш, «шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш» натижасида фуқарога етказилган зарар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг мансабдор шахслари айбидан қатъи назар, қонунда белгиланган тартибда давлат томонидан тўла ҳажмда тўланади. Суднинг қарори билан зарарни қоплаш зарар етказилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар зиммасига юкланиши мумкин. Шу каби, кодекснинг 1021-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси «ушлаб туриш» деган сўзлардан кейин «шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш» деган сўзлар билан тўлдирилди. Яъни, зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, «шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш» натижасида етказилган бўлса, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар қопланади. Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди раиси Ҳ.Саидов
7-06-2022, 07:00
Вернуться назад